Лойиҳа доирасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди

28.10.2020 19:10:08

Президентимиз томонидан тиббиёт соҳасидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратган барча чора-тадбирлари ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди lастурида ушбу соҳага оид мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган ишлар партиямиз лойиҳалари доирасида олиб борилмоқда.

Партиямизнинг “Ақлли тиббиёт” лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасалари фаолияти  Қорақалпоғистон Республикасидаги партиянинг барча шаҳар ва туман Кенгашларида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида жорий йилнинг 27 октябрь куни партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутатлар таркибидаги ишчи гуруҳ, маҳаллий ОАВлари вакиллари билан ҳамкорликда Нукус шаҳридаги 2-сонли поликлиника фаолияти жамоатчилик тартиби асосида ўрганилди. Ўрганишлар давомида кейинги кунларда аҳоли орасида айнан қайси касалликларнинг кўпайгани ва унинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш бўйича қилинаётган чора- тадбирлар ҳақида умумлаштирилган таҳлилий маълумот тайёрланди.

Ишчи гуруҳлар томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар бўйича мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан аҳолига кенг тарқалган касалликларнинг сабабларини тушунтириш бўйича аҳоли ўртасида семинарлар ташкиллаштириш, касаликнинг олдини олишга қаратилган буклетлар тарқатиш каби таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

Расул ҚУДИЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Нукус шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+