Лоқайдлик панд беради….

27.11.2023 12:11:34

“Ёзда ёпинчиғингни қўйма, қишда ўзинг биласан” деган халқ мақоли бор. Қишнинг изғиринли кунлари эшик қоқиб келаётган бир даврда ижтимоий соҳа объектлари мавсумга қанчалик шай ҳолга келтирилди? Мутасаддилар бу муҳим масалага қандай ёндашдилар? Айрим муассасалар тахт ҳолда келтирилган бўлсада, айримларида муаммолар ҳамон ўз ечимини кутаётганлиги ачинарли ҳолат.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг 7- ноябрь куни бўлиб ўтган олтмиш биринчи сессияси кун тартибида вилоят иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уйлар 2023- 2024 йиллар куз — киш даврида энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш масаласи танқидий муҳокама қилинди.

Долзарб масала юзасидан сиёсий партияларнинг раислари етакчилигида ишчи гуруҳлари тузилди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева, Кенгаш раисининг ўринбосари О.Ўлмасовлар бошчилигидаги   гуруҳлар Қува туманидаги Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларнинг куз-қиз мавсумига тайёргарлиги ва ободонлаштириш масалаларини ўрганиб чиқдилар.

Аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш юзасидан Қува туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида тегишли чора –тадбирлар белгиланди.

          “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+