Маҳалла тизимини ривожлантиришга яна битта қадам бўлди

20.03.2024 10:03:07

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш, одамлар учун қулай турмуш шароитларини яратиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш. Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ҳар бир амалий ташрифи давомида айнан ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратади бу сафар ҳам шундай бўлди. Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Президент йиғилишда томорқа ва уй хўжаликдаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича олдиндаги вазифаларни белгилаб берди. Давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманидаги муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини белгилаб берди.
Эндиликда Сайхунобод туманида тизимли ишлар амалга оширилиб бу тажриба бутун Республика бўйлаб оммалаштирилади бу қишлоқ хўжалиги соҳаси учун ҳам иқтисодиётимиз учун ҳам бурилиш нуқтаси бўлади. Қишлоқ жойларда томорқалардан фойдаланиш масаласига жуда катта уруғи берилди ва мана шу Сайхунобод тажрибаси асосида танқидий фикрлар ҳам бўлди яхши томонларни ҳам айтилди ва энг кераклиги ўша иқтисодий комплексни қай тарзда ишлаши кераклиги ҳақида айтиб ўтилди. Йиғилишда Сайхунобод туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилди. Албатта мана жуда кўп банкларимиз бор шу банк тизимида қанчалик имкониятлар борлиги ҳақида Президентимиз ўз нутқида айтиб ўтдилар. Бугун ўша банкир фақат кредит бериб уни қайтариш йўллари билан мас балки ўша аҳолига кириб бориб уларга керак бўлса йўналиш бериб ўша ўргатиб ўқитиб ва ўша аҳолига ўзига имконият яратиб бериш тизимни ишлатиш учун бугун маҳаллани иқтисодий комплекс билан банклар билан боғланиш ва уларни мана шу тизимли равишда ишларини олиб боришини бугун президентимизни ўзлари мана шу лойиҳаларда босқичма-босқич кўрсатиб бердилар.
Банкни иш қилади маҳалладаги еттилик иш қилади ва иқтисодий комплекс нима иш қилади ва унинг натижаси нимага олиб келади бу жуда катта бир лойиҳа ва бунинг замирида битта нарса халқ бугун яхши яшаш керак бугун ҳар бир хонадон рози бўлиши керак ҳар бир оилада қувонч бўлиши керак деди ўз сўзларида юртбошимиз. Шунингдек, ҳосилдор ерлар, дарёни ёқаси, йўлни ёқаси имкониятлар даражасини ҳисоблаб иқтисодий комплекси яъни банкларни халққа маҳаллаларга бириктириб бериб ишсизликни камайтириш ечимларини белгилаб берди. Мен ўйлайманки ташрифда бўлиб ўтган йиғилиш тарихий йиғилиш бўлди. Маҳалла тизимини ривожлантиришга яна битта қадам бўлди. Албатта бу ислоҳотлар натижасини беради.

Фармон Аллаев,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши раиси в. в. б

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+