“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси Хоразмда

10.01.2024 14:01:24

Давлатимиз Раҳбари томонидан 2023 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат Кенгаши”да берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар кўтаринкилик билан давом этмоқда.
Шу жумладан, бизнинг туманимизда ҳам тадбирлар изчиллик билан ташкиллаштирилмоқда. Унда партиямиз фаоллари, депутатлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Тадбирлардан кўзланган мақсад — янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ва ҳаётий мисоллар билан содда ва тушунарли шаклда етказиш ҳамда аҳолининг кайфиятини кўтаришдан иборатдир.


Хусусан, Боғот туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шу мақсадларни ўз ичига олди. Тадбирда туман Кенгаши депутати — Майсара Худойберганова сўзга чиқиб, маънавият ва маърифат тарғиботига қаратилган фикрларни билдириб, мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг барчаси инсон қадр-қимматини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани хусусида гапирди. Иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар, савол ва жавоблар қизғин тус олиб, тадбир мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Саодат МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+