“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси Сирдарёда

10.01.2024 13:01:26

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 Декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!» шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасида вилоятларимизнинг шаҳар ва туманларида маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад — Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни халқимизга аниқ ҳаётий мисоллар ва далиллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказиш, аҳолининг кайфиятини кўтариш ва дахлдорлигини оширишдан иборат.


Тадбирларда “Адолат” СДП шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари хам фаол иштирок этиб келмоқда. Ширин шаҳар “Фарҳод” маҳалласида ўтказилган маънавий-маърифий, маданий-мусиқий тадбирда “Адолат” СДП Ширин шаҳар Кенгаши депутатлари - Эгамбердиева Ойзода ва Карабаев Илхом иштирок этишди.


Президентимизнинг Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишидаги маърузаларидан иқтибос келтирилиб, маърузачилар томонидан тадбир иштирокчиларига тадбирнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+