Маҳаллада дув-дув гап

10.01.2024 12:01:53

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев бошчилигида 2023 йил 22 Декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида 2024 йил 9 январь куни Нукус шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактабида “Тунғиш қонис”, “Оқ ўтов” маҳаллалари аҳолиси иштирокида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбири ўтказилди.


Тадбирни Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати - А. Абдреймова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси бош инспектори - М. Қудайбергенов ва Қорақалпоғистон Халқ артисти - Д. Хожамбергеновлар ватанпарварлик, шукроналик мавзуларида маъруза қилдилар. Тадбир давомида шеърий ва мусиқий чиқишлар ҳамда видеороликлар намойиш этилди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+