Маҳалладаги 10 та оилага хомийлик ёрдамлари кўрсатилди

05.06.2020 12:06:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги “Тупроққўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 турдаги истеъмол маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бу каби якка тартибдаги хайрия тадбирлари инфекция тарқалиши хавфини келтириб чиқаришини олдини олиш ва карантин талабларидан келиб чиқиб, ушбу саховат ишлари туман санитария-эпедемиология маркази ходимларини жалб қилган ҳолда ташкил этилди.

Исроил Қурбонов, партиянинг вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари:

- Айтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёймоқда. Бунинг натижасида қўни-қўшнилар, таниш-билишлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамланмоқда ва барчани хайр-саховат кўрсатишга ундамоқда.

Партиянинг вилоят Кенгаши ташаббуси билан қилинган мазкур инсонпарварлик ёрдамлари шундай синовли кунларни  ҳамжиҳатликда енгиб, тинч-осуда ҳаёт сари дадил қадам қўйишдир .

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат”СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+