Махсус интернатда тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси ташкил қилинди

12.03.2024 16:03:54

Бу йил 20 февралда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, касбга ўргатиш орқали тўлақонли ҳаётга қайтаришга эътибор сустлашиб кетгани танқид қилинди.
Имконияти чекланган болалар борадиган 112 та мактаб ва 74 та боғчадаги таълим дастурини қайта кўриб чиқиш, мактабларни инклюзив таълимга мослаштириш дастурини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябридаги 638-сон “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”қарори муҳим саналиб,бу борадаги амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.Бу қарор Республикамиздаги имконияти чекланган болалар борадиган мактаб интернатлари фаолиятини тартибга солиб келмоқда.


Жорий йилнинг 11 март санасида Сирдарё туманидаги ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган 71-ёрдамчи мактаб интернатида Сирдарё вилоят Бадиий академияси раҳбари А. Бойбеков,”Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С. Элмуродов, Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими, Сирдарё вилоят мудофаа бошқармаси вакиллари иштирокида амалий ва тасвирий санъат бўйича интернат тарбияланувчилари ижодларига бағишланган намунавий кўргазма ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазмада интернат тарбияланувчилари томонидан турли хил мавзуда чизилган ва ясалган ўз ижод намуналари намойиш этилди. Кўргазмада фаол иштирок этган узоқ йиллардан буён ижодий ютуқларга эришиб келаётган ўқувчи ва ўқитувчи ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Бундай кўргазмалар кўпроқ ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги, мактаб ўқувчиларига ишлаб чиқарган маҳсулотини инклюзив аукцион орқали сотиш рухсат берилгани ва интернат ўқувчилари иштирок этиш мумкинлиги таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+