Маиший техника жиҳозлари эҳсон қилинди

18.12.2020 17:12:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан мазкур лойиҳа асосида ташкил этилган навбатдаги тадбирнинг манзили Ховос туманининг “Тинчлик” маҳалласи бўлди. Халқ депутатлари Ховос туман Кенгаши депутати Исроил Ибрагимов ташаббуси билан ҳудуддаги ўнгга яқин кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган оилаларга маиший техника жиҳозлари тақдим этилди.

Партиянинг туман Кенгаши фаоллари ва депутат мазкур  хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли вакилларини ўйлантираётган масалалар ҳақида ҳам суҳбатлашди. Имкони ва ечими бор масалалар ўрганилиб, депутатлик сўровлари тегишли ташкилотларга юбориладиган бўлди. Мулоқотлар якунида рўзғор учун ас қотадиган маиший техника воситалари хонадон эгаларига топширилди.

-Энг муҳими келиб, бизнинг ҳолимиздан хабар олишганида бўлди. Чунки “қўли калта”, “кўнгли ярим” инсонни умидлантирадиган, ҳаётга бўлган завқини оширадиган нарса бу икки оғиз ширин сўз ва эътибордир. Рўзғорбоп буюмлардан эса эндиликда депутатимизни дуо қилган холда фойдаланадиган бўлдик. Депутат Исроилни ўзимиз сайлаган эдик, мана бугун коримизга яраяпти, қачон мурожаат қилиб борсак албатта ёрдам беради, - дейди биз билан суҳбатда Холида Имомназарова.  

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+