Мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди

06.10.2020 10:10:12

 

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Хўжайли тумани Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилинганлигининг 31 йиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида «Она тилим фахрим» шиори остида иншолар танлови ўтказилди.

Танлов аввалида партия Хўжайли тумани Кенгаши раиси Б.Утамбетов ва ҳамкор ташкилот вакиллари сўзга чиқиб, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири эканлиги ва истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлганлигини таъкидлади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб сўзга чиқувчилар барчани тилимизни ҳурмат қилишга ва асрашга чақириб қолди ва танлов иштирокчиларига омадлар тилади.

Танлов якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар партия томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан табрикланди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+