Мактаб таълими доим эътиборда

25.01.2024 16:01:04

   Кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимига бўлган эътибор янада ортди. Бу соҳа ходимлари зиммасидаги масъулиятни оширмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова билан Андижон туманидаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашув айни шу масалага бағишланди.
   Учрашувда сўз олган М. Адҳамжонова республикамизда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётгани, жумладан таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди. Ёш авлод келажагига бефарқ қарамаслик, замонавий билим бериш ва касбга йўналтириш борасида олдинда турган вазифаларга тўхталди. Ислоҳотлар, аввало, мактабдан бошланиши, болалар тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслигини таъкидлади.
   Дилмурод Юсупов, Андижон туманидаги 46-мактаб директори, “Адолат” СДП фаоли:
- Чиндан ҳам зиммамиздаги масъулият катта. Ривожланиш даврида ўқувчиларни шунга мос равишда тарбиялашимиз, билим беришимиз лозим. Давлатимиз раҳбари айтганларидек, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқ.
   Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига депутат томонидан жавоб берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+