Мактабгача таълим соҳаси депутатлар назоратида

11.03.2024 17:03:23

Сўнгги йилларда юртимизда мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.


Қоракўл туманида ҳам мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳозирга қадар туманда фаолият олиб бораётган мактабгача ташкилотлари сони хусусий мактабгача таълим муассасалари билан қўшиб ҳисоблаганда 142 тага етказилди. Эътибор беринг, бундан 5-6 йил аввал туманда МТМларга болаларнинг қамров даражаси бор-йўғи 18% ни ташкил қилган бўлса, муҳтарам Президентимизнинг ушбу соҳага бераётган алоҳида эътибори сабаб бугунги кунда ушбу кўрсатгич 83 фоиздан ошди. Жорий йилда ҳам болалар қамровини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Соҳада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида айни кунларда Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгаши депутатлари Н. Очилов, А. Гуллиев, Л. Шермуҳаммедова ҳамда Р. Шукруллаевалар тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар.
Ўрганиш давомида депутатлар тумандаги 2,15,18,19,22,24,25,28,31,35,38,40,43,45-мактабгача таълим ташкилотларидаги болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим жараёни билан танишиб, ушбу муассасаларда болаларни хавфсиз ва сифатли овқатлантириш, норматив бўйича берилаётган маҳсулотларнинг сақланиши ҳамда соҳага оид ҳужжатларнинг юритилиши бўйича тегишли масъулларга ўз тавсияларини бериб ўтдилар.
Депутатларнинг тумандаги муассасаларни ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+