Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди

13.02.2024 15:02:56

Ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб, ижобий ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.
Мактабгача таълим — фарзандларимизнинг яхши билим ва кўникмага эга бўлишларида муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан болажонларимизнинг яхши таълим-тарбия олишлари учун МТТлар фаолияти, ундаги кадрлар салоҳияти, шарт-шароитлар бугун қай даражада талабга жавоб беради?


Шу саволларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати - Мақсуд Ҳамидов, партиянинг Вобкент туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Вобкент туман Кенгаши депутати - Маҳбуба Рўзиева ҳамда Вобкент туман халқ таълими бўлими ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ҳамкорлигида Вобкент туманида жойлашган 1-2-22-мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.


Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар жараёнида МТТда болажонларга яратиб берилган шароитлар, кадрлар салоҳияти, машғулотлар сифати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш ҳолати, рўйхатга олиш дафтарларининг юритилиши, ҳамда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Моҳигул Раҳимқулова
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+