Мактабларда ота-оналар билан йиғилишлар ўтказилмоқда

23.02.2024 16:02:21

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор ҳамда таълим соҳасидаги ўзгаришлар юзасидан, Самарқанд шаҳар 31- умумтаълим ўрта мактабида ўқувчиларнинг ота-оналари билан биргаликда йиғилиш ташкиллаштирилди.
Йиғилишда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати, “Садриддин Айний”, “Хўжа Абду Дарун”, “Халфа Иброҳим” маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла хотин-қизлар фаоли, маҳалла етакчилари, психологлар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.


Учрашувда асосан, "Маҳалла-оила-таълим муассасаси" ҳамкорлиги, "Одоб-ахлоқ қоидалари", "Мактабда мобил телефондан фойдаланиш" тартиби ҳамда "Давомат" тадбирлари ҳақида сўз борди.
Йиғилиш баҳс- мунозараларга бой бўлди.

Муҳиба Бабабекова,
Халқ депутатлари
Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+