Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ярашув институти киритилса...

30.09.2020 22:09:01

 

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ZOOM видеоконференц алоқа дастури воситасида ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар: муаммо ва таклифлар” мавзусидаги онлай-семинарда иштирок этди.

Унда  ҳамкор ташкилотлар – Олий суд, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Адвокатлар палатаси мутахассиларининг маърузалари тингланди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги таҳрири бўйича ҳудудлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва соҳа вакиллари ўз таклифларини билдирилар.

Нодиршоҳ  Назиржонов, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси:

-Жиноят кодексига ярашув институти ва шахснинг аризасига кўра жиноят иши қўзғатиш институтлари киритилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда эса ушбу институтлар, яъни мазкур амалиёт жорий қилинмаган. Aмалиётдаги муаммолардан бири сифатида агар икки шахс бир-бирига тан жароҳат етказсаю, бирининг тан жароҳати оғирлик даражаси Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлса, иккинчисининг тан жароҳати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми билан Маъмурий жавобгарликка тортилишини келтириб чиқаради. Жиноят кодексининг 109-моддаси билан жабрланган шахс жавобгарга даъво қилмаса, жиноят иши ярашув билан тугатилиши мумкин. Лекин яна бир жабрланувчи содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жарима жазосига тортилаётганлиги асосли норозиликни келтириб чиқармоқда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам мазкур институтларни жорий қилиниши фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилибгина қолмай, уларни  оворагарчиликлардан ҳам халос этади. Шу билан бирга, Кодекснинг мукамаллиги ва халқчиллигини  таъминлайди. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+