Маънавият кечаси ўтказилди

28.01.2021 11:01:51

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Чилонзор туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 217 умумтаълим мактабида «Жамият ҳаётининг руҳи маънавият» деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда таниқли санъаткорлар-у шоирлар, депутатлар, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари, фаоллар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини янада ошириш борасида ўтказилган йиғилишидан келиб чиқиб жойларда фуқаролар, айниқса, ёшлар онги ва маънавиятини ижобий юксалтириш юзасидан кўпгина учрашувлар, давра суҳбатлари, тадбирлар ташкил этилмоқда.

217 умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбирда ҳам айнан маънавиятни ўстириш, инсон қалбини эзгу ишлар билан бойитишга хизмат қилиш мақсади ётибди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ артистлари Мирза Азизов, Муқаддас Холиқова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов, шунингдек, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ғайрат Мажид, Қутлибека Раҳимбоевалар инсон ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва нуфузи гапириб, йиғилган иштирокчиларни ўзларининг тарбиявий аҳамиятга эга бўлган нутқлари билан эзгуликка чорладилар. Шунингдек, мақом ансамбли хонандаларининг чиқишлари, ўқувчиларнинг ижро этган саҳна кўринишлари тадбирга йиғилганлар кайфиятига хушнудлик бахш этди.

Тадбир давомида Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгаши депутати, ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-кизлар ва ёшлар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошка институтлари масалалари буйича доимий комиссияси аъзоси Мирзоҳид Абдукадиров бугунги кунда депутатлар олиб бораётган ишлари, жорий йилда режалаштирлишган вазифалар, хусусан, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган мана шу каби тадбирларни кўплаб амалга ошириш ҳақида айтиб ўтди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+