Мансабдор шахслар ҳисобот берди

16.02.2024 13:02:17

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тупроққалъа туман Кенгаши томонидан тумандаги Касб- ҳунарга ўқитиш марказида “Мансабдор шахс” эшитуви ташкил этилди. Йиғилишга партия фаоллари, депутатлари ҳамда туманда фаолият юритаётган корхона-ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишни партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Қурязов кириш сўзи билан очиб, йиғилишдан кўзланган мақсад — корхона ва ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларда йўл қўйилаётган камчилик ҳамда муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам беришдан иборат экани тўғрисида сўз юритди.
Йиғилишда, Тупроққалъа туман Давлат Солиқ Инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги туман бўлими ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлимларининг 2023 йил якунлари ҳамда 2024 йилдаги устувор вазифалар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.
Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.
Келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат”
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+