Мақсадимиз - сифатли таълимни тарғиб этиш

23.12.2022 19:12:30

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини диққат билан тинглаб, ундаги таълим соҳасида айтилган таклифлар ва истиқболдаги режалар мени беҳад қувонтирди. Ушбу мақсадлар ҳам депутат ҳам таълим соҳаси вакили сифатида зиммамизга икки карра масъулият юклайди ва ўз навбатида рағбат ҳам беради.

Негаки, таълим соҳасининг ривожланиши билан педагоглар мавқейи кучаяди, жамиятдаги роли ошади. Қолаверса, таълим ривож топса, мамлакат ҳам ривож топади. Чунки, дунё тажрибасида кўрамизки, ҳар бир давлатнинг ривожланиши унинг таълим тизими қай даражада эканлигига боғлиқ. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда Юртбошимиз бошчилигида таълим соҳасида жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. Натижада билимли ёшлар кўпаймоқда. Уларнинг таълим олишлари учун Республика миқёсида катта имкониятлар яратилмоқда. 

Бугунги ёшларимиз дунёнинг турли мамлакатларида ўқиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Шунингдек, имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун давлат томонидан кўпгина грантлар ажратилмоқда. Интилганга толе ёр, деганларидек, бугун ўқиб, билим оламан, қайсидир соҳанинг мутахассиси бўламан деган жонкуяр ёшлар учун имкониятлар эшиги кенг очиқ. Фақат бундан унумли фойдаланилса бас.

Албатта, фаолиятимиздаги камчиликлардан ҳам кўз юма олмаймиз. Камчиликларимизни тўғри аниқлаб, таҳлил этиб, бундан хулоса чиқара олсак, ёшларга билим бериш даражамизни ошириш учун ўз малакаларимизни ошириб борсак, ҳамда сифатли таълим бериш устида тинимсиз излансак, ўйлаймизки, ривожланиш йўлидаги улкан мақсадларимизга албатта, етамиз.

Дилдора ИСЛОМОВА,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати,

«Адолат» СДП Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси,

тумандаги 192-сонли умумтаълим
мактаби директори

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+