Мард ўғлонлар қўриқлайди Ватанни

14.01.2021 21:01:00

 

“Адолат” социал-демократик партияси Бўстонлиқ тумани  Кенгаши, туман “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги Ғазалкент ўқув спорт техника клубиҳамда туман Марказий кутубхонаси билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида  “Мард ўғлонлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказди.

Унда депутатлар,  ҳудудда  жойлашган 99-98 ҲҚҳарбий хизматчилари, тумандаги 22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари, ўқитувчилар ва  партия фаоллари  иштирок этди.

Тадбирда  сўз олган  партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси Акром Сайдалиев ёшларга мустақиллигимизни қадрлаш, уни асраб-авайлаш зарурлиги, Ватан муқаддас эканлиги уни асраб авайлаш барчамизининг бурчимиз экалигини ҳаётий мисоллар воситасида тушунтириб берди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши депутати  Бахтиёр Камалов мамлакатимиз Қуролли Кучларига асос солиниши билан боғлиқ тарихий жараён хаёлдан ўтганда, албатта ҳуқуқни — мустақилликни, демакки, ўз йўлимизни ўзимиз танлаш ҳуқуқини асраш, ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этишга тайёр туриш учун қудратли миллий армияга эга бўлиш заруратини 29 йил муқаддам ҳаётнинг ўзи олдимизга қўйганини яхши англаймиз, шу маънода олиб қараганда, миллий армиямизни барпо қилиш масаласига давлат қурилишининг ғоят муҳим, узвий бир қисми сифатида қаралади, дея таъкидлаб ўтди.

Тадбирда  ўтган йиллар давомида ҳукуматимиз томонидан Қуролли кучларга қаратилаётган эътибор, ҳарбийларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, ҳарбий хизматни намунали ўтаб қайтган ёшларга берилган имтиёзларнинг аҳамияти Ўзбекистон Қуролли кучларини ҳар томонлама кучайтириш, уларни замонавий моддий-техника билан таъминлаш, олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Тадбир сўнгида  Ватанни мадҳ этувчи қўшиқларянгради.       

 

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуоткотиби

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+