Маърифатли авлодлар –юрт қудрати

20.12.2023 15:12:23

Китоб – инсоннинг маънавий камолотида муҳим аҳамият касб этади. Улуғ мақсадлар сари чорлаб, она ватанга ва халққа садоқат руҳларини ёш авлод қалбига сингдиришда салмоқли хизмат қила олади. Шу боис ҳам китобга ошно бўлган инсон ҳеч қачон қоқилмайди, эл ичида қадр топади.
Фарғона вилоят ҳокимлиги, “Адолат” СДП, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда “Китоб маркази- китоб дунёси” МЧЖ ҳамкорлигидаги “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла”, “Энг китобхон оила” маънавий -маърифий тадбирларига старт берилди.

Ёзёвон туманида бошланган маънавий – маърифий тадбирлардан муносиб ўрин олган китоблар кўргазмасида элимиз ардоғидаги шоир ва ёзувчиларнинг, жаҳон адабиётининг болалар учун мўлжалланган нодир дурдона асарлари мактаб ўқувчилари, педагоглари билан бирга ота –оналар ва жамоатчилик вакиллари эътиборига ҳавола этилмоқда.
Мамлакатимиз Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора –тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили ташкилланаётган бу каби тадбирларнинг аҳамияти беқиёс — дейди, 2-мактаб директори, партия фаоли Дилфузахон Шерматова.

Кўргазма доирасида жамоатчилик вакиллари, ота- оналар аввало ўз фарзандлари учун оила кутубхонасига китоб харид қилиш баробарида мактабимиз кутубхонаси фондини оширишга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар. Янги китоблардан фойдаланган ҳолда “Адолат” СДП билан ҳамкорликда мушоиралар, маънавият кечалари ташкил этамиз. Ғолиблар эса партия томонидан рағбатлантириб борилаётгани ўқувчиларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириб, тафаккурини янада кенгайтиришига, эзгу мақсадлар йўлида бирлашишига хизмат қилаётганидан миннатдормиз.

Маънавий ва маърифий тадбирлар барча шаҳар ва туманларда давом этади.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+