Масофавий таълим орқали илм олишда бардавоммиз

10.04.2020 13:04:28

 

Бугун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган коронавирус пандемияси ачинарли ҳолат, албатта. Ҳар бир мамлакатда коронавирусга қарши чора-тадбирлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу борада она Ватанимиз -Ўзбекистон ҳам бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирусга қарши ва унинг мамлакатимизга кириб келиши ва кенг тарқалишининг олдини олиш борасида тегишли қарор ва фармонлар қабул қилинган. Жумладан, биз каби талабаларнинг вақтини унумли ўтказиш мақсадида имкониятлар яратилаётгани ҳар биримизнинг олдимизга катта мақсадларни қўйди.  Хусусан, мен таҳсил олаётган Урганч давлат университетида ҳам масофавий ўқиш жараёни ташкиллаштирилган.

Биз ҳар куни профессор ўқитувчиларимиз томонидан олиб борилаётган дарсларга мунтазам қатнашиб боряпмиз. Мавзу юзасидан берилган топшириқ ва тест саволларини ҳам ишлаб, ўз вақтида сайтга жойлаб боряпмиз. Қолаверса, телевидение орқали ҳар кун онлайн дарслар йўлга қўйилган. Уни ҳам мунтазам кузатяпмиз. Давлатимиз раҳбарининг ёш авлодни узлуксиз таълим-тарбия олишга қаратаётган ғамхўрлиги таҳсинга лойиқдир. Ҳеч бир мамлакат ёшларига бу каби эътиборда бўлмаса керак.

Шундай экан, биз ёшлар кучли билим эгаси бўлмоғимиз керак. Айни пайтда  кўчага чиқмасдан, шифокорларнинг маслаҳатларига риоя қилиб, карантин талабларини сидқидилдан адо этган ҳолда бизга берилган имкониятдан унумли фойдаланишимиз, яна одатий, гўзал, тинч ва осойишта ҳаётимизни давом этишига муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим

Азамат МАДРИМОВ,

Урганч давлат университети талабаси,

Ўзбекистон “Адолат” СДП стипендияси соҳиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+