Масофавий таълим сифати ўрганилди

28.12.2020 11:12:35

Ўткан ҳафтада Қорақалпоғистон Республикасидаги “Адолат” СДПнинг барча ташкилотлари маҳаллий Кенгаши депутатлари билан хамкорликда таълим тизимида онлайн ўқишнинг сифати ва самарадорлигини ўрганишди.

Ўрганиш жараёнида ҳудуддаги умумтаълим мактабларида ота-оналар, ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, дарслар мунтазамлиги, педагогларнинг дарс бериш маҳорати, шунингдек, мактаблардаги тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва иситиш тизими ҳолатининг ҳақиқий аҳволи жамоатчилик назорати тартибида тўлиқ ўрганилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида тажриба сифатида 50дан ортиқ умумтаълим мактаблари ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида мактабларнинг кўпчилигида иситиш тизими кўмир ва ўтинга мослаштирилганлиги ва қишки мавсумга тўлиқ тайёр эканлиги аниқланди. Кўпчилигида тиббиёт хоналари мавжуд аммо, вакцина ва дори-дармонлар учун совутгич, корцанг, термосумка, музхалта, стол лампаси ва кўз ўткирлигини текшириш жадвали, тонометр, фонендоскоп каби тиббиёт асбоб-усканаларнинг етишмаслиги маълум бўлди.

Ушбу таълим муассасаларнинг барчасида кутубхоналар мавжуд эканлиги ва барча ходимлар тиббий кўрикдан ўтганлиги аниқланди. Бундан ташқари 98 фоиз ўқувчи анъанавий шаклда сифатли таълим олаётганлиги маълум бўлди.

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида онлайн дарсларни ташкил қилиш билан боғлиқ ташкилий муаммоларни бартараф қилиш бўйича барча зарурий чоралар амалга оширилган. Масалан, барча умумтаълим мактабларида онлайн дарсларни белгиланган телеканал дастурлари тўғрисида маълумотлар ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига етказиш тизими, агар кузатиш имкони бўлмаган тақдирда ўқувчиларнинг ота-оналарига ушбу дарсларни телеграм каналлари орқали етказиш чоралари кўрилган. Аммо, онлайн дарсларни ташкил қилишда асосий муаммолардан бири айрим ота-оналарда интернетга уланиш ва АКТдан фойдаланиш кўникмаларнинг этишмаслиги билдирилди.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларининг кўпчилигига юқори тезликдаги интернет тармоқлари тортилган. Режага асосан 2021 йилда 100 фоиз мактаблар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиши бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Онлайн-(масофавий) дарсларнинг сифати юзасидан ота-оналари билан суҳбатлар ташкил қилинди. Суҳбат жараёнида ота-оналар томонидан билдирилган айрим эътирозлар юзасидан барча фикрлар инобатга олиниб, келгусида ушбу муаммоларни ота-оналар билан ҳамкорликда ечиб боришга келишиб олинди.

Ўрганиш натижаларига кўра, пандемия бундан кейин ҳам давом этган такдирда кўпчилик ота-оналар имкон даражасида ананавий, агар зарурат бўлган вақтда онлайн (масофавий) дарсларнинг давом этириш зарурлиги айтиб ўтилган.

Мақсадимиз ёшларга берилаётган таълим ва тарбиямиз фақат яхши натижа келтириши, келажагимиз эгаларининг порлоқ истиқболини таъминлашдан иборат. Бу эса доим партиямизнинг диққат марказида бўлади.

 

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+