Матбуот анжумани савол-жавоб тарзида ўтди

20.01.2021 10:01:12

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ўткан йил якуни бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Унда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.    

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари партия ҳудудий Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қаипбергеновнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда бугунги кунда партия ҳудудий Кенгаши таркибида жами 30510 нафар партия аъзоси борлиги ва улар 390 та бошланғич партия ташкилотларига бириктирилганлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1та депутат, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 6та депутат, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида жами 63та депутат фаолият юритаётгани маълумот тариқасида келтирилиб ўтилди.

Шунингдек, ўтган йил давомида партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупциянинг олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилганлиги маълум қилинди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида жами 323та маҳаллада халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этилди. Мулоқот давомида 3954дан ортиқ хонадон ва 326та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган  511та мурожаатнинг 289таси депутат кўмаги билан ижобий ечим топган бўлса, қолган мурожаатлар жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал қилинди. Бундан ташқари, партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида жами 306та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилиб ва унда 4100дан ортиқ тингловчи қамраб олинди. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳаси доирасида эса ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг 72 нафарини иш билан таъминлашга эришилди.

Ўтган йили падемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди. Ушбу умумхалқ ҳаракати доирасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 800 га яқин оилаларнинг  партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилди. Шунингдек, партия ходимлари  2 маротаба  бир кунлик иш ҳақларини “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказиб берганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Партия лойиҳалари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши сессияларида жами 12та масала, қўмита ва доимий комиссияларда эса, жами 12та масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 209та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ижобий ҳал этилган.

Пандемия шароити бўлишига қарамасдан  ўтган йили янгидан 7та бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 5395нафар партия аъзоси қабул килинди.

Шу билан бирга Ёшлар ва аёллар қанотлари фаолиятига ҳам алоҳида тўхталди ва ҳозирги кунда партия аъзолари сонининг 34 фойизини ёшлар, 60 фойизини хотин-қизлар ташкил этиши маълум қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига бўлган сайловларда 2 нафар партия аъзоси бўлган фаол ёшларнинг сайланиши Ёшлар қанотининг катта ютуқлардан бири бўлганлиги ҳам таъкидланди.

Анжуман якунида ҳудудий партия ташкилотининг жорий йилдаги режаси ва лойиҳаларининг амалдаги ижроси бўйича ҳам ОАВ вакилларининг саволларига тўлиқ жавоблар берилди.

 

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+