Матбуот анжуманида партия фаолияти таҳлил қилинди

23.10.2020 17:10:57

Куни кеча, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг 9 ойлик фаолият якунларига қаратилган матбуот анжумани ўтказилди. Унда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.    

Матбуот анжуманида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қаипбергенов партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг ўткан 9 ойлик фаолияти юзасидан журналистларга ҳисобот берди.

Маълумот тариқасида бугунги кунда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибида 16та туман ва 1та шаҳар партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ҳудудий кенгаш таркибида жами 29332 нафар партия аъзоси бор бўлиб, улар 389та бошланғич партия ташкилотларига бириктирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 1та депутат, Қорақалпоғистон Республикасида 6та депутат, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида жами 63та депутат фаолият юритаётгани келтирилиб ўтилди.

Ҳисоботда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўтган 9 ойда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қонунчилик палатаси ва Сенати таъсис йиғилишларида ҳамда 26 январдаги Мурожаатномаси, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган Йўл харитасига мувофиқ олиб борилганлиги таъкидланди.

Ҳисобот даврида партиянинг “Суд-ҳуқуқ”, “Таълим”, “Коррупциянинг олдини олиш” ва “Ақлли тиббиётни жорий этиш ва дори-дармон бўйича”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” ва “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилганлиги айтилди.

Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди. Қорақалпоғистон Республика бўйича жами 156 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Мулоқот давомида 2300 дан ортиқ хонадон ва 152 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Аҳоли томонидан келиб тушган  337 та мурожаатлар юзасидан 87 та депутатлик сўровлари юборилиб кўпчилиги ижобий ечимини топган бўлса, қолган мурожаат жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир туман (шаҳар)лардаги  маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилмоқда. Ўтган 9 ойида жами 155 та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 1800 дан ортиқ тингловчи қамраб олинди.

Бундан ташқари партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни“ лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 67 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

2020 йилнинг 9 ойи довамида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.

Вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 800 га яқин оилаларнинг  партия депутатлари ва кўнгилли волонтёрлари томонидан зарурий озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. Шунингдек, партия депутатлари ва ходимлари  2 маротаба  бир кунлик иш ҳақлари “Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондига ўтказиб берилди.

Ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан партия лойиҳалари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаши сессияларида жами 8та масала, қўмита ва доимий комиссияларда эса жами 7та масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 153 та депутатлик сўровлари юборилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ижобий ҳал этилган.

Ҳозирги пандемия шароити бўлишига қарамастан  ўткан 9 ойда янгидан 4та бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 3826 нафар партия аъзоси қабул килинди.

Бундан ташқари Ёшлар ва аёллар қанотлари фаолиятига ҳам тўхталди. Ҳозирги кунда партия аъзолари сонининг 30 фойизини ёшлар, 62 фойизини хотин-қизлар ташкил этиши маълум қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига бўлган сайловларда 2 нафар партия аъзоси бўлган фаол ёшларнинг сайланиши Ёшлар қанотининг катта ютуқлардан бири бўлганлиги таъкидланди.

Анжуман якунида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолига тезкорлик билан етказиб турган ОАВлари вакиллари билан партия келгусида ҳам ҳамкорликда ишлаш таклифи билдирилди.

 

Ажинияз ПАХРАТДИНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+