Мавжуд муаммолар назоратга олинди

07.12.2022 14:12:38

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Гулхатша Айымбетова Нукус шаҳридаги «Тоңғыш қоныс», «Сарбиназ» ва «Жыўазшы» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашув давомида депутат сайловчиларнинг муаммолари ҳамда талаб ва таклифларини тинглади.

Жумладан: «Жиўазшы» ва «Тоңғыш қоныс» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар ўз ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва сув қувурларини қайта реконструкция қилиш масаласида, «Сарбиназ» маҳалла фуқаролар йиғини «Муқумий» кўчасидаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида 180 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилиш ишларнинг ҳали бошланмаганлиги, 1-2-3-5-18-19-21-25-сонли кўп қаватли ўйларнинг том қисмини қайта ишлаш ва бошқада бирқанча масалалар юзасидан депутатга фуқаролар томонидан мурожаатлар билдирилди.

Ўз ўрнида депутат ҳам мазкур муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутат сўрови чиқариб, мурожаатларни ўз назоратига олди.

Шунингдек, бундан аввал депутат билан бўлган учрашувларда фуқаролар томонидан «Жыўазшы» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшлар учун футбол майдони (газон) зарурлиги таъкидланган эди. Мазкур мурожаат ҳам тез кунда ўз ечимини топиб, ҳозирда футбол майдони ёшлар билан гавжум.

Сайловчилар билан учрашувдан сўнг депутат «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан ўз сайлов ҳудудидаги 38-сонли мактабда бўлиб, болажонлар учун байрам концерт дастурини ўтказди. Бугунги ўтказилган концерт дастури беғубор қалбларга бир олам севинч улашиб, барчага бирдек байрамона кайфият бағишлади.

Раман АБДРЕЙМОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+