Мажбурий меҳнатга йўл йўқ

26.11.2019 11:11:28

Навбатдаги сайловлар олдидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ҳудудлардаги муаммолар ечими йўлида катта қадам бўлмоқда. Муаммонинг ечилиши бир томон, асосийси халқ вакили бўлиш истагидагилар бажарилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан хабардор бўлмоқдалар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП вакили, 11- Бўз сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Коммуна Абдураҳмонованинг тумандаги “Ғолиб” ва “Тафаккур” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи сайловчилар билан учрашувида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ўсиб бораётгани кўзга ташланди. Иштирокчилар томонидан берилган саволлар ҳам, берилган таклифлар ҳам шахсий қарашлардан йироқ. Уларнинг замирида жамиятимиз ривожига хизмат қилишга қаратилган омиллар, кўпларнинг ташвиши, эртанги кунга бўлган ишонч ётади. Айниқса, амалдаги қонунчилигимизга фуқароларнинг муносабати эътиборли.

-Ғайратликлар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, жумладан хотин-қизлар учун доимий иш ўринлари яратиш юзасидан билдирилган таклифларни ўз дастуримга киритдим, -дейди номзод К.Абдураҳмонова. -Жумладан, жойларда шаклланган норасмий меҳнат бозорлари масаласини кўриб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу билан мажбурий меҳнатнинг олди олинади. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашга эришамиз.

Сайловчилар билан учрашувларда юқоридаги каби ўндан ортиқ муаммолар номзоднинг олдига вазифа қилиб қўйилди.

                                                        Акбаржон НАЗАРОВ

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+