Мажоритар ва пропорционал асосидаги сайлов тизими

09.01.2024 13:01:48

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари учун бўлиб ўтадиган сайловларга Ўзбекистон “Адолат” СДП нинг Сайловолди дастури лойиҳасини шакллантириш мақсадида ҳудудлардаги партия фаоллари иштирокида партия негизи ҳисобланмиш бошланғич партия ташкилотларида таклиф-мунозара шаклида сайловолди учрашувлари ўтказилмоқда.
Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Адолат СДП Беруний туман Кенгаши томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси биносида ташкил этилди. Тадбирда Адолат СДП Беруний туман Кенгаши раиси ва туман тиббиёт бўлими бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари — Қурбонбоев Давронбек, партия фаоллари ва тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этишди.
Маърузачилар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказилиши белгиланганлиги, ўз ўрнида сайловнинг мажоритар-пропорционал шакл тизимига ўтиши давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Партиямизнинг 2024 йил сайловолди дастурига тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтириш, имтиёзлар бериш юзасидан таклифлар олинди.

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+