Меҳр–саховат элни бирлаштиради

21.12.2023 14:12:30

Меҳр-саховат олий қадрият сифатида улуғланади. “Адолат” СДП лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида ҳам жорий йил давомида эҳтиёжманд юзлаб оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, “Марғилон саховати” хайрия ҳаракати асосчиси Аъзамжон Аҳмаджонов етакчилигида ҳар ойда боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб бориш анъанага айланиб қолган.
Қишнинг қировли, изғиринли кунларида эса бу эътибор янада кенг тус олди. Тумандаги “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, оиласида ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қиладиган ўнлаб оилалар ҳолидан хабар олиниб, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
- Саховатли инсонларимизни бу каби йўқловларидан бошимиз кўкка етади. Юртдаги тинчлик ва тотувлик, меҳр–оқибат асло кўтарилмасин — дейди, 3 нафар фарзандни камолга етказаётган Моҳирахон опа.

Хайрли ва савобли тадбирлар вилоятимизнинг кўплаб ҳудудларида давом этмоқда.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
 Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+