"МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА ЯРАТИЛГАН ТОЖИК ТИЛИ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ" МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

19.10.2022 10:10:35

Сариосиё туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида “Тожик тили дарслигининг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, янги авлод дарсликлари муаллифи Таваккал Чориев ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси методистлари Ёрқиной Ашурова, Ойбек Назаровлар иштирок этиб, таълим тожик тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларининг тожик тили ва адабиёти фанидан яратилган янги дарсликларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, семинарда 1-2-3-синфлар учун она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда 6-7-10-синфлар учун она тили ва адабиёт фанидан яратилган тожик тилидаги дарсликларнинг афзалликлари хусусида амалиётчи ўқитувчиларнинг фикрлари тингланиб, ўзаро фикр алмашишди. Семинарга вилоятдаги Денов, Сариосиё, Узун ҳамда Бойсун туманларидаги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблардан ташриф буюрган ўқитувчилар дарсликлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

Тадбир давомида, иштирокчилар дарс машғулотларига кириб, дарс таҳлилларини ўтказишди. Дарс жараёнида ўқитувчиларга методик ёрдамлар кўрсатилди.

Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+