Тадбирда дорихоналардаги кадрлар масаласига эътироз билдирилди

17.12.2019 10:12:36

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Қоровулбозор туманида “Сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситаларига қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда партия ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фаоллар иштирок этишди. Тадбирда дастлаб партиянинг сайловолди дастурида тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, бу борада эътиборга олинган аниқ таклифлар очиб берилди. Сайловчиларнинг ҳам тиббий, ҳам сиёсий маданияти оширилди.

Учрашув давомида шунингдек, партия аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга, юқори самарали хавфсиз дори-дармон ва тиббий воситалар билан арзон нархларда таъминлаш, қалбакилаштирилган, сифатсиз дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш тарафдори эканлиги, дориларнинг ягона электрон базасини шакллантиришни ва унда барча дориларнинг номи, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва савдога чиқарувчиси, чет элдан келтирилган дори-дармонлар учун эса импорт қилувчининг маълумотларини кўрсатадиган электрон тизимни татбиқ қилиш масаласига алоҳида аҳамият қаратгани тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Сайловчилар тадбирда ҳудудларда замонавий дорихоналарни ташкил этиш, кам таъминланган оила фарзандларини арзон ва сифатли дори-воситалар билан таъминлаш, имконияти чекланганлар учун эса бепул дори-дармон шаҳобчаларини ташкил этиш, ҳар бир дорихонада мутахассис фаолият олиб бориши юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+