Митингда тиббиётдаги муаммоларнинг ечими айтилди

30.10.2019 15:10:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Вобкент туманида “Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш – давр талаби” шиори остида ташкил этилган митинг барча учун фикрлар майдонини яратди. Биз тиббиётдаги мавжуд қатор муаммоларни таҳлил этиш баробарида уни бартараф этиш йўллари хусусида аниқ таклиф ва тавсиялар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлдик.

Тўғри, бугун партия томонидан жуда кўп жойларда сиёсий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Аммо митинглар чин маънода аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига жиддий ёндашиш мақсадида барча партия ходимлари ва фаоллари учун имконият яратди. Митингда аҳоли томонидан тиббиёт тизимида кўтарилган жиддий муаммоларга қандай жавоб қайтарилаётганлиги ва партиянинг эътибори айтиб ўтилди.  

Нусрат ҲАМРОЕВ,

партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+