Муаммо билан юзма-юз: фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди

22.01.2021 18:01:01

Ўзбекистон "Адолат" СДП  Қўқон шаҳар Кенгаши раиси Азиз Аҳмаджонов  “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли мурожаатларининг  ижобий ечим топишига кўмаклашмоқда. 

Қўқон шаҳар “Толзор” МФЙдаги 16-оилавий ётоқхонада яшовчи Б. Носиров соғлиги ёмонлиги, шифохонада даволаниши учун маблағи йўқлиги сабабли партиядан амалий ёрдам сўради. Фуқаро шаҳар марказий поликлиника томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1-шифохонага йўлланма берилди ва шу куннинг ўзида даволаниши учун муассасага жойлаштирилди. Фуқаронинг шифохона томонидан даволаниши  ва дори-дармонлар билан таьминланиши партия раиси томонидан назоратга олинди.

Лойиҳа доирасида яна бир фуқаро Р.Маҳкамовдан  иш билан таъминланиш масаласида ариза келиб тушди. Фуқаро олий маълумотли бўлиб, Қўқон давлат педагогика институтини жисмоний маданият йўналишини тамомлаган.  Кенгаш раиси шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари А.Абдуҳакимов билан биргаликда  фуқаронинг 10 кун мобайнида иш билан таъминланиши, ўз мутахассислиги бўйича иш топилмаган тақдирда, вақтинча ишсизлик нафақаси тайинланиши юзасидан тушунча бердилар.  Фуқаро ҳудуд сектор раисига бириктирилиб, масала ижобий ечим топилиши  назоратга олинди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+