Муаммонинг бош ечими унга қандай ёндашишга боғлиқ

05.12.2022 10:12:33

Партиямиздан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Баҳодир Собиров ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидаги 5- ва 6- сонли умумтаълим мактабларида сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказди.

Унда «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Навбаҳор туманидаги корхона ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда «Арабхона», «Кўхрон» ва «Оқ олтин» маҳаллалари фаоллари қатнашди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад жорий йилнинг 24 ноябрида халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг «Вилоятда аҳоли турмуш шароитини ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳаларни ўрганиш ва аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборат.

Учрашувда депутат Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Сенати ва ҳукуматимиз томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилашга доир қарорлари ҳамда мазкур қарор ижросидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг тарғиботига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, депутат сайловчиларни қийнаб келаётган муаммолари тингланиб, мутасаддиларга уларни бартараф этишга қаратилган ўз тавсияларини берди. Ҳал этилмаган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориш орқали ўз назоратига олишини билдирди.

Аҳамиятлиси, аҳоли томонидан кўтарилган айрим масалалар жойига борган ҳолда ўрганилди. Жумладан, «Арабхона» МФЙдаги трансформаторнинг эскирганлиги, трансформатор қувватига нисбатан аҳоли сонининг кўплиги сабабли хонадонларда токнинг камлиги масаласи кўтарилди.

Мурожаат жойига бориб ўрганилганда трансформаторнинг эскирганлиги билан бирга аҳолининг ноқонуний қурилишлари оқибатида трансформатор хонадонлар ичида қолиб кетганлиги маълум бўлди. Бу эса туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан трансформаторга техник хизмат кўрсатишда ҳам бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқараётганлиги аниқланди.

Мазкур масала юзасидан депутат Б.Собиров мутасаддиларга қўшимча транспорт ўрнатиш бўйича топшириқ бериб, зарур бўлса юқори турувчи ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга маълум қилди.

Баҳодир Собиров халқ билан мулоқотларда ўзининг чуқур билими ва тажрибасидан келиб, мутасаддиларга ички йўллар, электр-энергияси ва табиий газ босими ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ечимини аниқ муддатлари ва режалари тўғрисида аҳолига ўз вақтида тушунтиришлар бериб борилиши уларнинг норозиликларини олдини олишга хизмат қилишини таъкидлади.

Энг муҳими айни қиш фаслининг бошланиши арафасида бундай мулоқотнинг ташкил этилиши, аҳолини йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларнинг ечими юзасидан ўз саволларига муносиб жавобларини олганлигида бўлди.

«Адолат» СДП Навоий

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+