“Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи”  

18.07.2022 16:07:14

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодира Ғойибназарова Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ижтимоий меҳнат масалаларининг уч томонлама комиссиясининг Бухоро вилоятидаги “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзусидаги амалий семинарда қатнашди.

Ўзбекистон Касаба уюшмаси федерацияси аппарат бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодира Ғойибназарова:

— Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ижтимоий шериклигида муносиб меҳнат концепциясини яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада ҳар бир фуқаронинг адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, эркин касб танлаш ҳуқуқлари таъминланмоқда.

шаҳар2

Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан амалга оширилиши керак. Чунки ходим саломатлигини таъминлаш иш берувчининг асосий вазифаси ҳисобланади.

 

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+