Мурожаат эътиборсиз қолмади

17.07.2020 15:07:55

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фурқат тумани Кенгаши раиси Б.Солиев томонидан “Ардахшон” МФЙ аҳолиси мурожаатлари ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан мазкур ҳудудда яшовчи ишсиз қолган фуқаролар – Н.Жулиева, И.Деҳқоновларга ҳамкор ташкилотлар кўмаги билан субсидия ажратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга иссиқхона қуриб бериш орқали хонадон аъзолари бандлиги таъминланди.

–   Мурожаатимиз эътиборсиз қолмади, – дейди Н.Жулиева. – Мавсумий иш билан шуғулланардим.  Аммо пандемия даврида вазият батамом  ўзгарди. Уйда қолиб, оила аъзоларимиз билан биргаликда томорқада машғул бўлиш бандлигимизни таъминлаш билан бирга, саломатлигимизни асрашда мақбул усул.  Энг муҳими, қиш мавсумида ҳам бўш қолмайдиган бўлдик.

 

Камола ПОЛВОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+