Мурожаатнома – олдимизга юксак масъулият юкламоқда

20.12.2022 18:12:16

Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган ўз мурожаатномасида мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётганини ҳамда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганлигини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошганлигини эътироф этдилар.

Шунингдек, ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошганлигини ҳамда иқтисодиётимиз шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллардан, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етганлиги таъкидлаб, ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ортганлигини ҳам қайд этиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасини тинглаган ҳар бир юртдошимиз, амалга оширилган барча соҳалардаги ислоҳотлар самарасини теран англаб етиши аниқ.

Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини бугун Қорақалпоғистонлик юртдошларимиз ҳаётида ҳам катта мамнуният кўришимиз билан мумкин.

Мурожаатномада давлатимиз раҳбарининг «Биз учун «Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши» деган сўзлари бутун Қорақалпоқ халқига бўлган ўзгача меҳр ва эътиборининг яна бир бор яққол исботи бўлди.

Муҳтарам Президентимиз «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлаб, «инсон қадрини улуғлаш» руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган ҳамда фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истакларни ўзида мужассам этган, Конституция лойиҳасини умумхалқ референдумига олиб чиқилишини билдирди. Бу ҳам ўз ўрнида ҳар бир ватандошимизнинг бугунги ислоҳотларга бўлган дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга ҳамда юрт тараққиётнинг янги истиқболларини таъминлашга қаратилган.

Президентмизнинг ташаббуслари билан 2023 йил юртимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилиниб, давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатлари устувор вазифа этиб белгиланди. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки таълимни қўллаб-қувватлаш, ўқитувчиларнинг мақомини, қадр-қимматини таъминлаш ва ҳимоя қилиш партиямизнинг энг асосий мақсадларидан бири бўлган, эндиликда ушбу тамойиллар қонун билан тасдиқланиб Конституциямизда алоҳида белгилаб қўйилади. Президентимиз Мурожаатномасида бунга катта эътибор қаратилганлиги биз учун қувончли янгиликлардан бири бўлди.

Аҳоли саломатлигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзи тамойилли асосида келаси йилга 140 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳалларда ихчам тиббиёт пунктларининг ташкил этилиши, шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастурнинг амалга оширилиши ёрқин келажакка элтувчи муҳим қадам ҳисобланади.

Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатларида суд-ҳуқуқ тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бирқанча муаммолар ва ечимини кутаётган масалаларни кўтарди.

Энг аввало, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришлари, тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётганлигини танқид қилиб, тез кунларда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган ҳамда одил судловни таъминлашга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги тизим ишга туширилиши таъкидланди.

Жумладан янги тизим доирасида, тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилиши;

- терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни ҳатлаб қўя олмайди. Бундан буён, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлиши;

- судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланиши;

- судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилиниши каби қатор аҳамиятли масалалар «Адолат қонун устуворлигида» ғоясини илгари суриб, уни ҳаётга татбиқ этиш йўлида ҳаракат қилаётган партиямиз депутатлик корпуси ва фаоллари олдига ҳам юксак масъулият юклайди.

Нурлыбай Қаипбергенов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+