Мустақиллик-энг олий неъмат

18.08.2022 11:08:14

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз туман Кенгаши ва туман «Ёш адолатчилар қаноти» Кенгаши ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир сарҳисоб қилиб, эл юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзуси доирасида БПТлар етакчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда маърузачилар йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятини ҳамда мустақиллик йилларида турли соҳаларда қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятларимизни янада мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бораётгани ҳақида тушунчалар берди.

сурхон2_9

Зикрилло Бакижанов, Ёшлар етакчиси, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати:

Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган катта кўламдаги ўзгариш ва ислоҳотлар натижасида бугун юртимиз барча соҳаларда жадал ривож топиб бораётган, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалиб бораётган, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айланди. Шуни ҳам эътироф этиш зарурки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида мамлакатимизда катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Олий таълим таълим тизимида 2022-2026 йилларда таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига янги қувватлар яратиш ва худди шу йилларда тизимда квоталар сонини оширилиши кўзда тутилган. Шуни айтишимиз лозим, Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантиришда барчамиз бирдек фаол бўлишимиз шарт ва зарур.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Жуманазар Чориев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Термиз туман

“Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+