Наманганда маънавият ва маърифат байрами

27.10.2022 14:10:10

Наманган вилоятида октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» - шиори остида ажойиб маънавият ва маърифат байрами бўлиб ўтди.  Бу кенг миқёсли фестиваль   Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ташкил этилди. Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги эса ҳамкорлар сафидан жой олишди.

  - Пойтахтдан келган ижодкорлар, санъаткорлар, зиёлилар иштирокидаги тадбирлар зўр кўтаринкилик билан ўтди, - дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи етакчиси Мусохон Аппақов. – Меҳмонлар шаҳар ва туманлардаги маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида бўлдилар. Юртимизда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақидаги ҳикоялар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар тўғрисидаги суҳбатлар ҳаммага маъқул тушди. Ижодкорлар билан мулоқотлар, таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ҳам олқишлар билан кутиб олинди.

Фестивалда қатнашиш учун Тошкентдан   150 нафардан зиёд илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият соҳаларининг етук намоёндалари ташриф буюрдилар. Улар билан дастлабки учрашувлардан бири  Наманган давлат университетида бўлди. Таниқли адиб ва шоирлар иштирокидаги адабий суҳбат ёшларни ҳаяжонга солди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган 7 минг дона адабиётлар жамланган китоблар карвонидан ўрин олган бадиий асарлар жамланмаси фаол талабалар ва илмгоҳ кутубхонасига тақдим қилинди.

Наманган туманидаги  5-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган маданий-маърифий учрашув ҳам қатнашчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди. Самимий мулоқотда Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азиз Саид, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Мавлуда Ғаффорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Тўхтаева, Ўзбекистон Давлат филармонияси хонандаси Муроджон Машрабовнинг чиқишлари қизғин кутиб олинди.  Учрашувда давлатимиз раҳбари олиб бораётган «Инсон қадри учун» эзгу тамойилини амалга ошириш йўлидаги изчил сиёсати, айниқса, ёшларда куч-қувват ва келажакка  ишончни мустаҳкамлаётгани алоҳида таъкидланди.

 Мингбулоқ туманидаги “Қўриқ” маҳалласи аҳолиси билан учрашувда эл севган санъаткорлар, шоир ва маънавий тарғибот тизими вакиллари бугунги мураккаб глобаллашув шароитида инсон онгу шуурида миллий ва умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлашда санъат ҳамда адабиётнинг ўрни ҳақида сўз юритдилар. Тадбирда халқимиз маънавиятини янада бойитишга хизмат қилувчи бадиий асарларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди. Тўрақўрғондаги «Ахси осори-атиқалари» музейидаги экспонатлар меҳмонлар эътиборини тортди. Бу ердаги ноёб топилма -  1200 йил аввал битилган Калом илмига оид ноёб китоб ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вилоятдаги 788 та маҳалла аҳлини қамраб олган  фестиваль ўзининг ранг-баранг тадбирлари, унутилмас учрашувлари билан   кўтаринки кайфият ва бир-биридан бетакрор лаҳзаларни туҳфа қилди.

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+