Наманганликларнинг 3400 та имзоси

04.10.2019 15:10:02

Ўзбекистон «Адолат» СДП Наманган вилоят ташкилотлари сайловолди тайёргарлик ишларини пишиқ-пухта олиб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Хусусан, сайловчиларнинг имзоларини йиғиш ҳам қисқа муддатда якунланди. 3400 кишининг имзоси ўрин олган варақалар партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратига тақдим этилди.

Партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоевнинг  маълум қилишича, фаолларга имзо варақаларини тўлдириш тартиби атрофлича тушунтирилганлиги яхши самара берди. Жараён сайловчиларнинг иш, ўқиш, яшаш жойларида амалга оширилди. Сайловолди тадбирлари,  тарғибот-ташвиқот юритиш пайтида юзага келган имкониятлардан ҳам фойдаланилди.

Заҳрохон Аҳмедова, “Адолат” СДП Тўрақўрғон туман кенгаши раиси:

 -Биз жами 280 та имзо йиғишимиз керак эди.  Бу вазифани уддалашда қатор фаолларимизнинг ташаббус билан ишлаганликларини таъкидламоқчиман. Ҳудудлардаги бошланғич ташкилотларимиз бизга асосий таянч вазифасини ўтади.

 Масалан, Катта Қурама қишлоғида жойлашган 40-умумий ўрта таълим мактабида сафдошимиз Наргиза Абдулазизова барча ишларга бош-қош бўлди. Мазкур маърифат маскани ўқитувчиларидан 20 киши “Адолат” СДП аъзоси ҳисобланади. Улар варақаларга имзо қўйиб, зарур маълумотлар тезда киритилишини таъминладилар. Туман халқ таълими бўлими кадрлар бўлими мудири Омонжон Усмонов, солиқ инспекцияси ходими Наима Турғунова ҳам қисқа  муддатда қирқтадан имзо тўплаб бердилар.

 Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+