Намунали БПТ аниқланди

12.02.2021 15:02:16

Сиёсий партияларда БПТларнинг роли катта. Улар амалга оширган ишлар туфайли партия ўз мақсад-вазифалари, устувор ғояларини халқ ичига олиб кира олади. Шу боис улар фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш учун Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан зарур саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Жумладан, мавжуд БПТларни қайтадан ўрганиб, улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилган ишларда энг намуналиларини саралаб, мунтазам рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилди.

Маълум бўлдики, Миробод туманидаги “Сиҳатгоҳ” санаторияси жойлашган БПТ шаҳар партия ташкилоти томонидан энг намуналиси деб топилди. Мазкур БПТ 2003 йилда ташкил топган бўлиб, 70 та аъзони ўз ичига олади. Шунча йиллик фаолияти давомида олиб борган тарғиботлари, партия нуфузи ошишига қўшган ҳиссаси учун “Сиҳатгоҳ” БПТ муносиб тақдирланиб, ташаккурнома ва совғалар топширилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+