Номзод такрорий сайловда ғалаба қозонишга бел боғлаган

03.01.2020 19:01:43

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 67-Пастдарғом сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Музаффара Абдиева такрорий сайловда ғалаба қозонишга маҳкам бел боғлаган. У сайловчилар билан қизғин учрашувлар олиб бормоқда.

Номзоднинг “Мевали”, “Пўлатчи”, “Ҳовузак” маҳалла фуқаролари йиғинларидаги учрашувлари самимий мулоқот тарзида ўтди. Унинг дастуридан ўрин олган дарс жараёнида инновацион технологияларни жалб этган таълим муассасалари ишини кенг оммалаштириш, умумтаълим мактабларида тиббий хизмат сифатини ошириш, умумтаълим мактабларинг бошланғич синфларида узайтирилган кун гуруҳларини жорий қилиш ва бу муассасаларда ўқувчиларни  соғлом овқатлантиришни тизимли йўлга қўйиш каби долзарб масалалар, унинг ечимлари борасидаги аниқ таклиф ва қарашлари сайловчиларда хайрихоҳлик уйғотди.

Очиқ, ошкора ва жонли мулоқотларга бой ўтган учрашувлар сўнгида сайловчилар ҳудудда ечимини кутаётган масалалар тўғрисида номзодга маълум қилди. Ўртага ташланган масалалар юзасидан партиянинг туман Кенгаши раиси, номзоднинг ишончли вакили Хонбуви Хайитова сўзга чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда кўриб чиқишга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+