Номзоднинг дастури ҳаётий эканлиги эътироф этилди

20.12.2019 18:12:34

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 3-Элликқалъа сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Ибрагимова Зуҳра Аметовнанинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Учрашув Элликқалъа туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинди. Тадбирда маҳалла фаоллари ва мактаб ўқитувчиларидан иборат сайловчилар иштирок этишди. Дастлаб депутатликка номзоднинг ичончли вакили сўзга чиқиб, Ибрагимова Зуҳра Аметовнанинг меҳнат фаолияти, ташаббускорлик қобилияти, талабчанлиги ва жонкуярлиги ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг депутатликка номзод сайловчиларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

Эркин савол-жавоблар асосида ўтган учрашувда сўзга чиққанлар депутатликка номзоднинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсадлар, илгари сурилган ғоя ва таклифларнинг ҳаётийлигини эътироф этишди.

Мана шундай учрашувларнинг навбатдагиси тумандаги  «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди. Унда номзод маҳалладаги сайловчиларга ўз сайловолди дастури ва депутат бўлиб сайлангандан кейин ҳудуд аҳолиси манфаатлари учун режалаштирган асосий мақсад-вазифаларини таништириб ўтди.  

Шунингдек, депутатликка номзод ўз дастуридан келиб чиқиб сайловчилар билан мулоқот ўрнатди ва фуқароларнинг барча саволларини эътибор билан тинглаб, жавоблар қайтарди.

Номзоднинг сайловчилар билан очиқ мулоқоти туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+