Нукусда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Х Пленуми бўлиб ўтди

29.01.2024 13:01:19

   Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ижроия Қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, шунингдек 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 2023 йилдаги фаолиятини «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 февралда сиёсий партиялар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берган устувор вазифалар, партиянинг “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқадиган 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган муҳим вазифаларга мувофиқ олиб борилди.
   2023 йил давомида жами ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларда янгидан 12 та БПТ ташкил этилди ва партияга 3493 нафар янги аъзо қабул қилинди.
   Бугунги кунда партия Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 5 нафар, шаҳар ва туман Кенгашларида 61 нафар депутатига эга.


   2023 йил давомида шаҳар ва туман Кенгашлари сессиялари кун тартибига 108, доимий комиссия мажлисларида 103, Жўқорғи Кенгес сессиялари кун тартибида 2, қўмиталарида 6 масала кўриб чиқилди.
   Шу билан бирга сайловчилар мурожаатларига оид 112 депутатлик сўрови юборилди ва 46 нафар мансабдор шахснинг ҳисоботи тингланди.


   Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгашлари томонидан партиянинг бир қатор лойиҳалари асосида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Хусусан “Адолат сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 249 маротаба сиёсий ўқув ташкил этилиб, уларда 4 минг 418 нафар иштирокчи қамраб олинди.


   “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 251 та маҳалладаги 2 минг 395та хонадон ва 220 та хўжалик юритувчи субъект фаолияти ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 246 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 24 та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди. Шунингдек, 148 та мурожаат мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилиб, 99 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари ташаббуси билан “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида жами 86 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.
   Пленум якунида жорий 2024 — “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувлар ва электорат вакилларининг ишончини оқлашга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.
   Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+