“Обод маҳалла – юрт кўрки”

22.11.2023 11:11:03

Мамлакатимизда маҳаллаларни янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиш масалалари бугунги куннинг муҳим ва асосий йўналишларидан бири бўлиб амалга оширилиб келинмоқда.  
Мамлакатимизда “Яшил макон” ойлиги доирасида  жойларда, маҳаллаларда ҳам жуда ҳам чиройли ва эсда қоларли тарзда амалга оширилмоқда. Бугун Бухоро шаҳар “Варахша” маҳалла фуқаролари йиғинида маҳалла фаоллари иштирокида “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси ва кенгаш депутати Абдурауф Ахмедов томонидан келтирилган 70 та мевали, манзарали дарахтлар ва 20 та арча дарахти экилиб, кўпчиликни дуоси, яхши ниятлари билан бошланган хайрли иш амалга оширилди.


Хулоса қилиб айтганда, бугун халқ ноиби, кўча бошилар, уй вакиллари иштирокида ташкил қилинган маҳаллаларни чиройли гулзору-боғларга айлантириш борасидаги “Яшил-макон” тадбири барча учун унутилмас бўлиб ҳисобланди ва бундай жараёнлар бардавом бўлишини истаб қоламиз.

Гулнора Кенжаева,
“Адолат” СДП
Бухоро шаҳар Кенгашининг “Аёллар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+