Огоҳ бўлинг, тармоқда тузоқлар!

04.10.2019 12:10:40

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга чуқур кириб бормоқда. Улардаги маълумотларни ҳамма вақт ҳам тўғри, деб айтиш қийин. Айниқса, ёшларни тўғри йўлдан адаштиришга қаратилган ахборотлардан кўз юмиш қийин. Бундан сақланиш ўзингизга боғлиқ. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан “Огоҳ бўлинг: тармоқдаги тузоқлар, жиноятга жазо муқаррар” лойиҳаси доирасида ёшлар иштирокида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

-Иш юритувидаги жиноят ишлари таҳлил қилинганда айрим ёшларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий онги шаклланмаганлиги, интернетдан фойдаланиш маданиятига амал қилмаслик кўзга ташланади, - дейди партия фаоли, Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судья ёрдамчиси Моҳидил Маматбоева - Шу сабаб таълим муассасаларида лойиҳа доирасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ўқишлар ташкил этилмоқда. Бу иш жамоатчиликнинг биринчи даражали вазифасига айланиши лозим.

Тадбир  якунида “Интернет ва биз” мавзусида сўровнома ўтказилди. Иштирокчилар “Биз интернет тузоғига қаршимиз”, дея қарор қилдилар.                                                 

Зумрадой СОЛИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+