Оилада тиббий маданият

01.03.2024 15:03:20

Соғлом авлодни камолга етказиш , аёллар соғлигини мустаҳкамлаш ва оиланинг тиббий маданияти даражасини ошириш тиббиёт ходимлари билан бир қаторда жамоатчиликнинг ҳам вазифаси. Бу борада аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш, фуқароларни соғлом ҳаёт кечиришга чақириш ҳамма вақт долзарб вазифа.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова иштирокида Андижон туманидаги Куйганёр оилавий шифокорлик пунктида ўтказилган давра суҳбатида шу тўғрида сўз борди. Депутат давлатимиз томонидан тиббиётни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, соҳа ходимларининг масъулияти ортиб бораётгани ва жамоатчилик билан ишлаш юзасидан ўз фикрларини билдирди. Оилавий шифокорлар ва патронаж ҳамширалар ҳар бир оилага кириб бориб, тиббий маданиятни ошириши зарурлигини таъкидлади.
Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон туман кенгаши фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари шифокорлар билан хонадонларга кириб бордилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+