Оиладаги зўравонликларга барҳам бериш – давр талаби

27.03.2024 14:03:11

Оила – муқаддас даргоҳ. Қайсики оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат хислатлари барқарор бўлса, унда камолга етаётган фарзандларнинг келажаги порлоқ, оила тинчлиги ва хотиржамлиги муқаррар, бахти эса бекам бўлади. Бироқ, оиладаги зўравонликлар ва меҳрсизликлар бу каби муқаддас туйғуларни барбод қилади. Оилалар парокандалиги ўз навбатида жамият равнақига рахна солувчи омиллардан биридир.
Ўзбекистон “Адолат социал демократик партияси Фарғона туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Қораянтоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 25-умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирокида ташкиллаштирилган “Оилада тазйиқ ва зўравонликларни олдини олиш – давр талаби” мавзусидаги очиқ мулоқот ҳам ана шу масалага бағишланди.
  Бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг XIV боби “Оила, болалар ва ёшлар” деб номланган ва ушбу бобга тегишли 76-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир” деб белгилаб қўйилган, - деди юзма-юз мулоқотда халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова. -Бугунги кунда оиладаги зўравонликларга барҳам бериш мақсадида қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатлар ҳар бир инсоннинг эрки ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Оилада ва жамиятда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши қонун кучи ва қудрати билан курашишимиз даркор.
Мулоқот давомида қизғин баҳс мунозаралар ўтказилди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+