Олима аёллар сафимизда

19.01.2024 11:01:28

Айни вақтда Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгашидаги партия аъзолари сафидан 25 нафар олима аёллар ўрин олган. Партиямизнинг мақсад ва ғояларини жамоатчилик орасида тарғиб қилиш ҳамда партия лойиҳалари асосида иш олиб боришда улар доим фаол. Ташаббуслари, ихтиролари ҳам “Адолат” СДП билан боғлиқ.
Андижон педагогика ва иқтисодиёт нодавлат институтида ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагилар ўз ифодасини топди. Тадбирга таклиф этилган иқтидорли ёшлар ва изланувчиларга олима аёллар ўз изланишлари, жумладан иқтисодий йўналишда амалга оширилган истиқболли лойиҳалар ҳақида тушунча беришди. Тиббиётни янада ривожлантириш мақсадида андижонлик ихтирочи тиббиёт ходимлари томонидан яратилган тиббий жиҳозлар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.


Фарохидин Холиқов, Математик фанлари бўйича фалсафа доктори, партия фаоли:
- “Адолатчилар”нинг олима аёллар билан ҳамкорликда ишлаётгани қувонарли. Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларга, хусусан, илм-фан билан шуғулланаётган опа-сингилларимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида улар ўзларининг илмий-ижодий салоҳиятини тўлақонли юзага чиқаришга эришмоқда. Бугун тадбир қатнашчиларига айни шу хусусида тушунча берилди. Изланувчилар сиёсий жараёнларда ҳам фаол.
Давра суҳбати якунида сайлов қонунчилиги ва амалдаги йилда бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан маърузалар эшитилди.

Жанона Раҳимова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон шаҳар
Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+