Она ва бола саломатлиги партия назорати остида

20.03.2024 11:03:14

Оналар ва болаларнинг саломатлиги бўйича мавжуд муаммоларни ўрганиш ва ечимини топиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва тегишли муассаса ва ташкилотлар иштирокида фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва яна бошқа масалалар бўйича ҳудудларда маҳаллий жамоатчилик назоратини олиб борилмоқда.
Ўрганиш ишлари Нукус шаҳридаги Республика Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида бошланди.


Жорий этилган хизмат турлари, ҳомиладор аёлларни рўйхатга олиш, скрининг текширувидан ўтиш ва аниқланган касалликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, камқонлик касаллиги билан касалланган аёлларни даволаш, муддатидан олдин туғилган чақалоқларга ва биринчи марта фарзандли бўлган ёш оналарга кўрсатилаётган ёрдам ва шароитлар билан танишди.


Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича саволнома ва таклифлар олиниб, скрининг ва перинатал марказлар, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматининг сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга оид зарур маслаҳатлар берилиб, таклифлари тингланди.
Бу каби жамоатчилик назорати шаклидаги ўрганишлар барча тиббиёт муассасаларида давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+