Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

16.02.2024 10:02:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят, Боғот туман Кенгаши, туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан туманда фаолият олиб бораётган 3-сон умумтаълим мактабида 2024-2025 йиллар давомида бошланғич синф ўқувчиларининг бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш сифати ва даражаси, 9-11 синф ўқувчиларининг давомати, мактаб кутубхонасининг бадиий адабиётлар билан қай даражада таъминланганлиги, мактаб атрофини ободонлаштириш каби бир қатор ишлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.


Электр токининг пастлиги сабаб ўқувчиларни қайнатилган сув билан тўлиқ таъминлашда муаммолар бўлаётгани, 1-4 синф ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқатлар (печенье, мева) сифати меъёридан анча пастлиги аниқланди.


Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Саодат МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон "Адолат" СДП
Боғот туман Кенгаши "Аёллар қаноти" раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+